САЛОМАТЛИК

Энг зарур тиббий ўгитлар

  • Илиқ кўк чой асал билан ичилганда мияга кўп фойда беради.

? Тишларингизни тоза тутинг.

  • Ётишдан олдин сабзи истеъмол қилиш соғлиққа фойда.

? Сувни узоқ қайнатиш ёки қайнатилган сувни яна қайнатиб чой дамлаш жуда зарарли.

  • Жигар хасталигини беҳи суви даволайди. Беҳи шарбатини кунига 1-2 коса ичиш тавсия этилади.

? Ҳар қандай касалликни даволашни ошқозонни қатиқ зардоби билан ювишдан бошланади.

  • Оёғингиз доим тоза, қуруқ, иссиқ бўлсин.

☕️ Кўк чой буйракни ювади, ундаги яллиғланишни даволайди.

? Одатда, соат 22 дан эрталаб 6 гача ухлаш керак.

  • Ётишдан олдин енгил бадантарбия қилинг.

?Уйқудан олдин қуйидагиларни истеъмол қилиш мумкин: олма, бир қошиқ асал, бир стакан кефир ёки асал қўшилган бир стакан илиқроқ сут.

? Уйқуси қочган одам асал яласин.

  • Тез-тез қатиқ зардобини ичиб туриш қоннинг ифлосланиши (уремия) касаллигидан асрайди.

? Чумчуқ ва бедана шўрва одамни ҳар тарафлама бақувват қилади.

  • Инсон жигари тўрт нарсани: хом карам, творог, қаттиқ нон, асални яхши кўради.

? Ёзда тез-тез совуқ сувда ювиниб турсангиз, юрагингиз, жигарингиз иш фаолияти яхшиланади.

  • Ширгуруч инсон умрини узайтиради, эркаклик уруғини кўпайтиради.

? Ҳаммомдан кейин тишни ювсангиз, тез оқаради.

? Наматакни қайнатиб чой ўрнида ичиш ниҳоятда фойдали.

  • Мунтазам ўтириб ишлайдиган одам ҳар соатда ўрнидан туриб юрсин.

? Олма инсон организмига барча зарур нарсаларни етказиб беради. Ҳар куни икки дона олма ейиш кифоя қилади.

  • Ошқозон оғриганда наҳорда ҳамда ётиш олдидан бир қошиқ доғланган зайтун мойи ичиш тавсия этилади.

? Кези келганда меъёрида йиғлаб туриш соғлиққа фойдали.

  • Кимда-ким ҳар 10-15 кунда бир марта шомда 1 литр қатиқ зардобини ичиб, ичини ювса, қон босими, қанд, бавосир, ошқозон оғриғи каби хасталиклардан халос бўлади.

☘️ Сабзавот, кўкатлардан унумли фойдаланиш умрни узайтиради.

☕️ Доим кўк чой ичиб, сариқ сабзи еб юрган одам ўсма (рак) касалига чалинмайди.

? Спорт турлари ичида энг фойдалиси югуришдир.