ЎЗБЕКИСТОН

Ҳукумат қарори билан 1 апрелдан Тошкент шаҳрида, 1 июлдан эса республика бўйлаб тиббиёт муассасалари томонидан ўлим ҳақида тиббий гувоҳнома бериш тартиби бекор қилинади.

Унинг ўрнига, электрон тизим орқали тиббий маълумотнома шакллантириш тартиби жорий этилади. Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилади.

Ҳукумат қарори билан 1 апрелдан Тошкент шаҳрида, 1 июлдан эса республика бўйлаб тиббиёт муассасалари томонидан ўлим ҳақида тиббий гувоҳнома бериш тартиби бекор қилинади. Унинг ўрнига, электрон тизим орқали тиббий маълумотнома шакллантириш тартиби жорий этилади. Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилади.

Ҳукуматнинг 25 февралдаги [89-сон] қарорига асосан «Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти» тасдиқланди, дея хабар берди Адлия вазирилиги.

Ҳужжат билан 2022 йил 1 апрелдан Тошкент шаҳрида, 2022 йил 1 июлдан эса бутун республика ҳудудида тиббиёт муассасалари томонидан ўлим ҳақида тиббий гувоҳнома бериш тартиби бекор қилиниб, фақат электрон тизим орқали ўлим ҳақида тиббий маълумотнома шакллантириш тартиби жорий этилади.

Регламентга кўра ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматлари кўрсатилади.

Тиббиёт муассасаси ходими — ўлим ҳолати тасдиқлангандан сўнг, вафот этган шахс ҳақидаги маълумотларни ФҲДЁ бўлимига автоматлаштирилган ахборот тизими орқали юборади

ФҲДЁ бўлими — ахборот тизими орқали автоматик равишда ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этади ва маълумотни тиббиёт муассасаси ва Пенсия жамғармасига электрон шаклда юборади.

Тиббиёт муассасаси ходими — QR-код тасвири туширилган ўлим ҳақидаги маълумотномани ариза берувчиларга дарҳол икки нусхада чоп этиб беради. Пенсия жамғармаси бўлими — ҳар ойнинг 5-санасигача ўтган ойда ушбу ҳудудда тўланган дафн этиш учун нафақаларнинг умумий миқдоридан кам бўлмаган маблағларни Тижорат банкининг ҳисобварағига молиялаштиради.

Тижорат банки — QR-код туширилган ўлим ҳақидаги маълумотнома асосида Пенсия жамғармасига электрон сўров юбориш орқали тасдиқлайди ҳамда олдиндан молиялаштирилган маблағлар ҳисобидан нафақа тўловини амалга оширади.

ФҲДЁ бўлими вафот этган шахснинг яқин қариндошлари ва меросхўрларининг исталган вақтдаги талабига асосан экстерриториал тамойил асосида ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномани чоп этиб беради ёки почта алоқаси орқали аризада кўрсатилган манзилга юборади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan