Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Жавоҳир Соҳибов «Сурхон» билан шартнома имзолади. Бу футболчининг ўзи «Инстаграм» саҳифасида маълум қилди.
Аввалроқ, Соҳибов «Қўқон-1912» йиғинида қатнашгани ҳақида ёзган эдик. Футболчи «Ҳоким кубоги» доирасидаги «Андижон-1″га қарши ўйинда майдонга тушган.
Эслатиб ўтамиз, Жавоҳир ўтган мавсум ярмини термизликлар сафида ўтказганди.