ЖАМИЯТ

Блогер Отабек Нуритдиновнинг шикояти юзасидан кассация суди бошланмоқда

Аввал хабар қилганимиздек, бугун 2020 йил 4 январ Андижон вилоят маъмурий судида асакалик блогер Отабек (Абдуфатто) Нуритдиновнинг шикояти юзасидан маъмурий ишни кассация тартибида кўриб чиқиш бўйича очиқ суд мажлиси бўлади. Бу ҳақда Соф.уз нашри хабар бермоқда.

Ушбу суд мажлиси очиқ бўлиши эълон қилингани учун унда иштирок этиш учун

Нуритдиновнинг яқинлари, журналистлар ва ижтимоий фаоллар тўпланган. Суд соат 11:00 да ишни қайта кўриб чиқишни бошлайди…