Uncategorized

Шўрчида Президент совғалари болажонларга топширилди

Янги йил болажонлар учун унутилмас таассуротларга бой байрамлардан бири бўлади десак янглишмаймиз. Бири-биридан ажойиб совғалар байрам чироқлари, эртак қаҳрамонларининг такрорланмас чиқишлари уларнинг қалбини нурга тўлдиради.

Байрам арафасида Президент совғалари ортилган карвон туманимизга етиб келиб, ўз эгаларига тантанали равишда топширилди, деб хабар бермоқда Шўрчи тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Тадбир давомида Қорбобо ва Қорқиз ҳамда эртак қаҳрамонлари иштирокида меҳр-оқибат, эзгуликнинг ёвузлик устидан ғолиб чиқиши, инсон доимо яхшиликка интилиб яшаши ҳақида ҳикоя қилувчи саҳна кўринишлари намойиш этилди. Шўх куй-қўшиқ ва рақслар болажонларга кўтаринки кайфият бағишлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan