Uncategorized

Моҳир публицист ва шоир Исроил Шомиров вафот этди

Шоир, моҳир публицист, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Исроил Шомиров вафот этди.

Исроил Шомиров 1961 йилда Бойсун туманининг Пулҳоким қишлоғида туғилган. Узоқ йиллик фаолияти давомида матбуот соҳасида, хусусан, «Сурхон ёшлари» газетаси бош муҳаррири вазифасида хизмат қилган. «Соғинч», «Болаликка қайтгим келади», «Кўксимдаги қуш» каби китоблари чоп этилган.

«Diyor24.uz» ОАН ижодий жамоаси Исроил Шомировнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan