Uncategorized

ОТМ талабалари учун ўқишни кўчириш тартиби эълон қилинди

Баҳорги семестрда узрли сабабларга кўра ўқишни кўчириш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш бўйича ҳудудий ИШЧИ ГУРУҲЛАРИ фаолияти йўлга қўйилган.

Ҳудудий ишчи гуруҳлари 2022-йилнинг 20-январ кунига қадар (шу куни ҳам) соат 9:00 дан 17:00 гача (якшанба ва байрам муносабати билан белгиланган саналар – дам олиш куни; шанба – соат 9:00 дан 15:00 гача) фаолият кўрсатади.

Қайд этилган низомга мувофиқ фуқаролар баҳорги семестрда қуйидаги узрли сабабларга кўра ҳудудий ишчи гуруҳларига ариза топширишлари мумкин.

2021/2022-ўқув йили мобайнида:

республиканинг бир ҳудудидан иккинчи ҳудудига доимий яшаш учун ёки турмушга чиқиш муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган (доимий рўйхатдан ўтган) ҳудудга кўчиб ўтганда;

турмуш ўртоғи ёки ота-онаси ҳарбий хизмат ўташ жойини ўзгартирганда;

ота-онаси (турмуш ўртоғи) хориждаги давлат хизматидан қайтганда.

Ушбу сабаблардан бошқа ҳолатларда фуқаролар ўқишни кўчириш бўйича умумий тартибда ҳар йили 15-июлдан 5-августга қадар ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan