Uncategorized

1-январдан 35та ОТМ молиявий мустақил бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022-йил 1-январдан бошлаб 35 та етакчи давлат олий таълим муассаларига, жумладан, қуйидаги ваколатлар бўйича молиявий мустақиллик берилди:

➖ таълим хизматлари бозоридаги талабни инобатга олган ҳолда тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини белгилаш;

➖ талабаларнинг тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддатларини белгилаш ва узайтириш;

➖ ўз маблағлари ҳисобидан талабалар учун стипендия ва грантлар ажратиш.

Шунингдек, қарор билан молиявий мустақиллик берилаётган давлат олий таълим муассасаларида ташкил этиладиган кузатув кенгашларининг 10 та ваколати белгилаб берилди.

Бундан ташқари, молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасаларига қатор имтиёзлар берилди.

Тиббиёт олий таълим муассасаларига уларнинг клиникаларида моддий-техник базани мустаҳкамлаш, шунингдек, капитал ва жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун ўзларининг буджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан зарур маблағлар сарфлашга рухсат берилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan