Uncategorized

Фарғонада 5 млрд 850 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган

Ноқонуний фойдаланилган электр энергияси 23 минг хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг, деб хабар бермоқда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати.

Жорий йил бошидан вилоят бўйича аҳоли истеъмолчилари томонидан 1268 та ҳолатда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, ушбу ноқонуний ҳолатлар юзасидан умумий 921,3 млн сўм қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилган.

Бундан ташқари, улгуржи истеъмолчилар томонидан 772 та ҳолатда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб, умумий ҳисобда 5 млрд 850 млн сўмга қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилган.

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан жойларда мунтазам электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини олдини олишга қаратилган рейд тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan