Uncategorized

Германиянинг Мюнхен шаҳрида II Жаҳон уруши давридан қолган бомба портлади, қурбонлар бор

Мюнхендаги Deutsche Bahn қурилиш майдончасида портлаш содир бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Иккинчи жаҳон урушига оид ҳаво бомбаси портлаган. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Ҳозирда уч нафар қурбон ҳақида маълум қилинган.

Портлаш содир бўлган жойга кўплаб ўт ўчириш машиналари ва 50 га яқин фавқулодда хизмат ходимлари етиб келган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan