Uncategorized

Наманганда эркак ўзи гаплашиб юрган аёлнинг Малибу-2 сини ёқиб юборди

Наманган шаҳри Давлатобод туманида 13-ноябр куни Малибу-2 ёниб кетганди. Уни маст эркак ёқиб юборгани аниқланди.

Вилоят ИИБнинг билдиришича, Малибу-2 автомашинасида ёнғин юз бергани ҳақида хабар 13-ноябр куни соат 04:00 ларда келиб тушган. Машина 1989-йилда туғилган аёлга тегишли бўлган. У машинани уйи олдидаги автотураргоҳга қўйган.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор суруштирув тадбирлари давомида буни Наманган шаҳрида яшовчи эркак содир этгани аниқланган.

У аёл билан 2021-йил март ойларидан буён таниш бўлган. Ўрталарида бўлиб ўтган келишмовчиликлар сабабли фуқаро маст ҳолатда 13-ноябр куни соат 03:00 ларда 10 литр ҳажмдаги елим идишда бензин олиб келиб, аёлга тегишли автомашинани ҳайдовчи томон ойнасини тош билан синдириб, бензинни автомашина салонини ичига сепиб, ёқиб юборган.

Вилоят ИИБ хабарига кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan