Uncategorized

Профилактика инспектори чўкаётган фуқарони қутқариб қолди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ИИББ ходими чўкаётган кишига ёрдам кўрсатганининг видеоси тарқалди. Ҳолат юзасидан пойтахт ИИББ маълумот берди.

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 30-сентябр куни тахминан соат 21.30 да содир бўлган. Унда 37 ёшли Мухтор М. маст ҳолатда бўла туриб, эҳтиётсизлик оқибатида Сергели тумани “Қорасув” маҳалласи ҳудудида оқадиган каналга тушиб кетган. Сувдан мустақил чиқа олмаган фуқаро атрофдагиларни ёрдамга чақирган.

Шу вақтда ўша ҳудуддан ўтиб кетаётган Сергели тумани ИИО ФМБ 3-сон ИИБ профилактика инспектори лейтенант Алибек Махмарайимов чақириқни эшитиб ёрдамга шошган. Сувда чўкаётган кишини кўргач, ходим фуқарога сувдан чиқишда ёрдамлашган.

Шунингдек, лейтенант А. Махмарайимов воқеа жойига “тез ёрдам” чақирган ва фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan