Uncategorized

Еврокомиссия Ўзбекистонга 83 миллион евро ажратади

Ушбу маблағлар 2021-2024 йилларга мўлжалланган мақсадли лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилади.

Тошкентда «Ўзбекистон – ЕИ» ҳамкорлик бўйича кичик қўмитасининг 4-мажлиси бўлиб ўтди. Тадбирга инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Шуҳрат Вафоев ва Европа комиссияси департаменти раҳбари Сара Риналди ҳамраислик қилди.

Тадбир чоғида қишлоқ хўжалиги ва «яшил ўсиш»ни қўллаб-қувватлаш, бошқарув ва рақамлаштириш, жумладан, суд-ҳуқуқ ва транспорт-логистика тизимлари самарадорлигини ошириш, инвестиция муҳитини яхшилаш, шунингдек, ижтимоий соҳадаги лойиҳалар ва тадбирларни амалга ошириш, шунингдек Оролбўйининг иқтисодий ривожланиши масалалари ҳақида сўз юритилди. 

Учрашувда Европа томони Еврокомиссиянинг Ўзбекистон учун 2021-2024 йилларга мўлжалланган 83 миллион евро миқдорида мақсадли грантлар ажратиш, шунингдек, ЕИга аъзо давлатлар билан биргаликда «Team Europe» ташаббуси доирасида Орол денгизи зонасини ривожлантириш бўйича молиявий ва техник ҳамкорликни кенгайтириш ниятида эканлиги маълум қилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan