Uncategorized

«We are the children» фотокўргазмаси учун 200 нафардан ортиқ фотосуратчининг ишлари қабул қилинди

UNESCO ва Мактабгача таълим вазирлиги Тошкентда кичик ёшдаги болаларни таълим-тарбия бериш бўйича II Бутунжаҳон конференцияси доирасида бўлиб ўтадиган кенг кўламли фотокўргазма учун фотоконкурс эълон қилган эди.

Мактабгача таълим вазирлигининг хабар беришича, мазкур хабар эълон қилинганидан кейин Ўзбекистонда 100 дан ортиқ фотосуратчилар ўз ишларини юборишди ва 450 дан ортиқ болалар иштирокидаги фотосуратлар жамланмаси тўпланган.

Конкурс ташкилотчилари мамлакатдаги барча фотосуратчиларни жорий йилнинг 30 октябрь кунига қадар давом этиши режалаштирилган ушбу танлов учун ўз ишларини юборишни сўрамоқда.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, «Uzbekistan» фотосуратлар тўпламига кирадиган ғолиб муаллифлар ўз ишлари билан Париждаги фотокўргазмада шахсан қатнашиш имкониятига эга бўлади.

Дунё бўйлаб фотосуратчиларнинг эътиборини жалб қилиш ва бутун дунё бўйлаб экспозицияни тўплаш учун халқаро маслаҳатчи ва эксперт Бенуа Делпланк раҳбарлигидаги жамоа фотосуратларни танлаш учун жалб қилинди. У профессионал продюсер бўлиб, санъат майдончалари учун экспозицияларни ташкил қилишда кенг тажрибага эга.

Маълум қилинишича, кўргазма 14-20 ноябрь кунлари «Ҳумо Арена» ўтказилиши режалаштирилган. «Кириш бепул, аниматорлар, ўйин майдонлари оналар ва болалар учун ишлайди», — дейилади хабарда.

Фотосуратчилар учун батафсил техник талаблар билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan