Uncategorized

Самарқандда ўз ташкилотида 10-15 миллион сўмгача маош оладиган ходим 5 миллион маошга ишлашга мажбурланяптими?

«Саллани опке», дейилса калласи билан қўпориб, қонини сириқтириб оборадиган, тескари селекция маҳсуллари бўлмиш жойлардаги айрим ҳокимлар ва уларнинг зАМлари давлат ва хусусий банк, молия соҳаси ва бошқа жойларда ишлаётган иқтисодчиларни мажбурий равишда маҳаллаларга ҳоким ёрдамчиси қилиб ўтказишмоқда экан, деб ёзмоқда журналист Шокиржонов ўз телеграмм каналида.

У ходимлар ўз ташкилотида 10-15 миллион сўмгача маош олишиям уларни қизиқтирмайди. 5 миллион маошга ишлашга мажбурланяпти экан. Эътироз билдирганларга сеҳрли сўз айтилмоқда: «Сен президент сиёсатига қаршимисан?»

Аслида, уларнинг ўзлари президент сиёсатига душман, хоин ва мараз эканлигини билишмаяпти.

Янги ишга ўтказилаётган, хусусий банкда ишлаётган «номзод»лардан бири шундай ёзяпти:

«Банк-молия соҳасида ўқидим, Банк-молия академиясига ўқишга кирдим, 48 млн контракт тўлаш учун шартнома имзоладим.

Нима учун, блин?

Шу ДОЛБО$&ларнинг маҳалладаги вакили бўлишим учунми?

Инсоннинг келажаги билан ўйнашади-ей, булар…»

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan