Uncategorized

Янги ўқув йилидан умумтаълим мактабларига хорижий нашриёт дарсликлари жорий этилади

2022-2023 -ўқув йилидан бошлаб умумтаълим мактабларига жами 45 номдаги Кембриж нашриётинг Инглиз тили ва Информатика дарсликлари жорий этилади.

Халқ таълими вазирлиги Америка Қўшма Штатлари Халқаро Тараққиёт Агентлиги (УСАИД) билан ҳамкорликда амалга ошираётган “Ўзбекистон Баркамоллик учун Таълим дастури” лойиҳаси доирасида Кембриж нашриёти томонидан ишлаб чиқилган 1-11-синф Инглиз тили ҳамда 5-11 -синфгача Информатика ва ахборот технологиялари фанлари дарсликлари маҳаллийлаштирилиб, ўзбек тилига таржима қилинди.

Бунинг натижасида Ўзбекистонда 6,5 миллион нафардан зиёд ўқувчилар юқори сифатли дарсликлардан, ўн минглаб ўқитувчилар эса юқори сифатли қўлланмалардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

Жами 385 минг дона Кембриж нашриёти томонидан ишлаб чиқилган 10 млн АҚШ доллари қийматидаги ушбу ўқув-методик мажмуалар дарслик, машқ дафтари ва ўқитувчилар учун қўлланмалардан иборат.

Инглиз тили фани бўйича Кембриж нашриёти томонидан ишлаб чиқилган “Гуесс wҳат” дарслиги 1-6-синфларга ва “Препаре” номли дарсликлари 7-11-синфарига ҳамда Информатика ва ахборот технологиялари бўйича дарслиги 5-11-синфлар умумий ўрта таълим мактабларига кейинги ўқув йилидан бошлаб жорий қилинди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan