Uncategorized

Ўзбекистон дзюдочилари тарихда илк бор жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Франция пойтахти Париж шаҳри мезбонлигида давом этаётган Ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Улуғбек Азизов ва Тоҳир Файзиев мураббийлигидаги дзюдочиларимиз икки кунлик баҳслар якунига кўра 4 та олтин, 1 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. Диёра Келдиёрова (-52 кг), Дилшоджон Баратов (-60 кг), Давлат Бобонов (-90 кг) ва Музаффарбек Тўрабоев (-100 кг) жаҳон чемпионига айланган бўлса, Шоҳруҳхон Бахтиёров (+100 кг) бронза медалига сазовор бўлди.

Умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни бразилиялик дзюдочилар 3 та олтин, 4 та кумуш, 4 та бронза медали билан банд этган бўлса, кучли учликка мезбонлар – Франция терма жамоаси 3 та олтин, 3 та кумуш, 4 та бронза медали билан якун ясади. Австрия 2 та олтин, Россия ва Словакия терма жамоалари 1 тадан олтин медални қўлга киритишди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan