Uncategorized

Асосий маҳсулотлар маълум муддатга ҚҚС дан озод қилиниши мумкин

Айни вақтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлмоқда.

Унда депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга қаратилган қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқишмоқда.

Депутатлар томонидан муҳокама қилинаётган қонун лойиҳаси 3 та моддадан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қатор асосий қўшимча киритишни ўз ичига олган. Хусусан, лойиҳада гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда), сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни хориждан Ўзбекистонга олиб киришда ва реализация қилишда ҚҚС бўйича имтиёзлар берилиши назарда тутилмоқда.

Депутатларнинг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, нархларнинг барқарорлигини сақлашга хизмат қилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan