Uncategorized

Тошкент вилоятида 18 ёшли йигит «Жигули»да ЙТҲга учраб, ҳалок бўлди

Йигит бошгарувидаги автомашина юқори тезликда бетон деворга урилган.

ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 1 сентябрь куни соат 14:00 ларда Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтган йўлда 18 ёшли ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган М.М. бошқарувидаги «ВАЗ-2107» автомобили Янгибозор-Паркент йўналишида ҳаракатланаётиб, ҳайдовчининг руль бошқарувини йўқотгани сабаб йўлдан чиқиб кетиб, чап томонда бўлган бетон деворга урилган.

Натижада, ҳайдовчи М.М. оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган. Мазкур ЙТҲ юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan