Uncategorized

Қашқадарёда ҳам жамоат транспортида йўлкирани электрон тарзда тўлаш имконияти жорий қилинди

Мустақиллик байрами арафасида Қарши шаҳрида фаолият кўрсатаётган жамоат транспортларида йўлкирани электрон тарзда тўлаш имконияти жорий қилинган. Бу ҳақда вилоят транспорт бошқармаси хабар берди.

Шаҳар бўйлаб турли йўналишларда қатновчи барча автобуслар электрон тўловларни қабул қилиш имконини берувчи махсус мосламалар – валидаторлар билан жиҳозланган.

Йўловчилар махсус транспорт картаси ёки «Humo» пластик картаси орқали йўлкира тўловини амалга ошириш имкониятига эга бўлишади. Бунинг учун картани махсус мосламага теккизиш кифоя. Мазкур тўлов тури йўловчилар учун жуда ҳам қулай ҳисобланади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan