Uncategorized

Сурхондарёда спортчига ҳужум қилишда гумон қилинган 7 киши қамоққа олинди

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда спортчига ҳужум уюштирилганлиги ҳақида видеохабар тарқалган. Унда маълум бўлишича, Сурхондарё вилояти Денов туманида 28.05.2021 куни, бир нафар спортчига қарши совуқ қурол ва бошқа турли хил инсон танасига оғир тан жароҳати етказувчи асбоблар билан ҳужум қилишган. Ўзини ҳимоя қилишга мажбур бўлган спортчи жуда оғир тан жароҳати олгани маълум бўлган.

Бош прокуратура берган маълумотларга кўра, видеода кўрсатилган ҳолат юзасидан жорий йил 29-май куни Девон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган. Aниқланишича, тергов давомида 7 нафар шахс айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, барчасига “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари 23-август куни тамомланган.

Ҳозирда жиноят иши судга юбориш арафасида турибди, дейилади хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan