Uncategorized

Саудия Aрабистони Ўзбекистонга мактабгача таълим соҳасини ривожлантириш учун 10,9 млн доллар қарз беради

Ўзбекистода мактабгача таълим соҳасини ривожлантириш учун Саудия Aрабистони 10,9 млн AҚШ доллари миқдорида қарз беради. Бу ҳақда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг ”Саудия тараққиёт жамғармаси иштирокида “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни қўллаб-қувватлаш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида сўз боради.

Ўзбекистон Ҳукумати ва Саудия тараққиёт жамғармаси (СТЖ) ўртасида 2020 йил 17 декабрда «Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини молиялаштириш учун йиллик 2% ставкада 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган, қиймати 41 млн саудия риали (10,9 млн AҚШ доллари эквивалентидаги) бўлган қарз битими имзоланган.

Битим Президентнинг 12.04.2021 йилдаги «Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5071-сон қарорига мувофиқ тузилган.

Унга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:

  • «Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни қўллаб-қувватлаш» лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари;
  • мазкур лойиҳа бўйича асосий қарз ва фоиз тўлашнинг прогноз жадвали.

Лойиҳа доирасида лойиҳада иштирок этувчи тижорат банкларига субсидиар қарз миллий валютада тақдим этилади. Саудия риалига нисбатан миллий валюта курслари тебраниши туфайли салбий харажатлар (валюта хатари) Ўзбекистоннинг миллий бюджети ҳисобидан қопланади.

Лойиҳа бўйича маблағларни ўзлаштириш даври 3 йилни (2021-2023 йиллар) ташкил этади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ДХШ тамойили асосида нодавлат МТМни молиялаштиришга бириктирилган тижорат банклари СТЖ маблағлари ҳисобидан хусусий шерикларга имтиёзли кредит ажратилиши учун масъул ҳисобланади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.07.2021 йилдан кучга кирди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan