ЙҲХББ матбуот хизмати хабарига кўра, Жарқўрғон туманида кундалик хизмат вазифасини бажариш жараёнида «Газ-53» ҳайдовчиси қоидабузарлик юзасидан чора кўрилмаслиги эвазига Ў.Бердиевга 1 миллион сўмни пора тариқасида таклиф қилган.
Ходим бу ҳақда билдирги орқали вилоят ИИБ бошлиғига маълум қилган. Натижада пора беришга уринган ҳайдовчи қўлга олинган.
ЙПХ ходимига Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ бошлиғи ва вилоят ИИБ раҳбариятининг миннатдорчилиги билдирилган ва қимматбаҳо совға топширилган.