Uncategorized

Термизда Ўзбекистон -Афғонистон бизнес-форуми ўз ишини бошлади

Бугун Термиз шаҳридаги Санъат саройида Ўзбекистон – Афғонистон бизнес-форуми ўз ишини бошлади.

Бизнес-форум ва бошқа қўшма тадбирларда иштирок этиш учун Афғонистон бизнес ҳамжамиятининг 70 дан ортиқ вакили, шунингдек, қатор вилоятларнинг ҳокимлари ва мутасаддилари келган.

Тадбирларда қатор маҳаллий корхоналар ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда. Шунингдек, улар афғонистонлик ҳамкорлари билан экспорт ва инвестиция масалалари бўйича музокаралар ўтказади.

Термиздаги Санъат саройи биноси ва унга туташ очиқ майдонларда Сурхондарё вилоятининг барча туманлари, шунингдек, Тошкент, Фарғона, Наманган, Андижон, Самарқанд, Қашқадарё, Навоий вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрининг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳияти намойиш этилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan