Uncategorized

Вазир Абдуқодир Тошқулов Нукусдаги мактаб битирувчиларига оқ йўл тилади

Президентимиз Ш.Мирзиёев мактаб битирувчиларига йўллаган ўз табригида уларни мустақил ҳаёт сари ташлаётган илк қадамлари билан қутлаб, юртимизда фаолият кўрсатаётган 137 та олий ўқув юрти, 339 та касб-ҳунар мактаби, 193 та коллеж ва 196 та техникум улар учун мунтазир эканини таъкидладилар.

Бугун битирувчиларга оқ йўл тилаш мақсадида Нукус шаҳридаги 9-сон умумтаълим мактабида ўтказилаётган «Сўнгги қўнғироқ» тадбирида Олий ва ўрта махсус таълим вазири, иқтисодиёт фанлари доктори Абдуқодир Тошқулов иштирок этди.

Вазир Президентнинг мактаб битирувчиларига йўллаган табригини етказиб, ҳамиша ўз олдиларига юқори марраларни қўйиш, ҳар бир онларини беҳуда ўтказмай доимо янги ва инновацион билимлар излаш ва келгуси ўқишларида, ўзлари танлаган олий таълим муассасаларига киришда юқори кўрсаткичларга эришишларига улкан муваффақият ва ютуқлар тилади.

Тадбирда, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, биология фанлари доктори Муратбай Жуманов, Қорақалпоқ давлат университети ректори, техника фанлари доктори Ахмед Реймов, Нукус давлат педагогика институти ректори, физика-математика фанлари доктори Байрам Отемуратовлар ҳам иштирок этдилар. Уларнинг иштироки мактаб битирувчиларига мотивацион руҳ бағишлади.

Олимлар чиқишларида Қорақалпоғистондаги олий таълим муассасалари ҳам битирувчилар учун мунтазир эканини таъкидлаб, уларга улкан зафар ва омадлар тиладилар.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan