Uncategorized

Расмий муносабат!

Жорий йилнинг 1 май куни “diyor24.uz” интернет сайти орқали тарқатилган “Музработ: Бутун бошли банклар ухлатиляпти” сарлавхали хабар Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг 16.03.2020 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор “DICOVERY OPTIMAL”МЧЖ ҳисобидан ундирувчи АТБ “Микрокредитбанк” Музработ туман филиали фойдасига 757 миллион 778 минг 375 сўм миқдорида кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Музработ туман бўлими иш юритувига 10.04.2020 йилда келиб тушган ва ижро ҳаркатларига киришилган.
Бюронинг Музработ туман бўлими томонидан қарздор жамиятга ихтиёрий муддат берилиб, расмий огоҳлантирилган.
Ижро ҳаркатлари давомида ундирувчи АТБ “Микрокредитбанк” Музработ туман филиалининг 22.05.2020 йилдаги ижро ҳужжатини қайтариб олиш тўғрисидаги хатига асосан ижро ҳужжати қайтариб берилган ва Бюронинг туман бўлими томонидан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги” Қонуннинг тегишли моддаларига асосан ижро ҳужжати иш юритувдан тугатилган.

Мажбурий ижро бюроси
Сурхондарё вилоят бошқармаси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan