Uncategorized

ИИБ ходимларига янги уйлар топширилди

Жорий йилнинг 21 апрель куни Термиз шаҳридa вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари учун қуриб битказилган янги уй-жойлар фойдаланишга топширилди. Шаҳарнинг “Меҳробод” маҳалласи ҳудудида барпо этилган беш қаватли, икки ва уч хонали 15 та хонадон вилоят ИИБ ходимларига узоқ муддатли имтиёзли кредитлар асосида берилди. Шунингдек, дастлабки бадал маблағларининг вазирлик томонидан тўлаб берилгани ходимларга катта енгиллик яратди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов, бошқарма бошлиғи, полковник Абдувоҳид Исмоилов ва соҳа фахрийлари иштирок этди.

Тадбир иштирокчилари хонадонларга ташриф буюриб, бу ерда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Хонадон соҳибларини янги уйлар билан қутлаб, эзгу тилаклар билдиришди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan