Uncategorized

Қиморбозликни касб этиб….

Аширбойнинг бир қилиғи ёмонда. У қирқни қоралаган бўлсада, қирни кўрмади. Мактабни ҳам амал-тақал қилиб, бир амаллаб тугатди-ю, ҳеч бир бошқа ўқишни ўйлаб ҳам кўрмади. Аввал, у ўзи каби бекорчилар билан картани шунчаки ўйин тусига киритиб ўйнаб юрди. Уйдагилари ҳам, кўп марта, ўз тенгқурларини ўқишга киргани-ю, кўплари корхоналарга ишга кириб ишлаб юрганини эслатишди. Фойдаси бўлмади. Аксинча бекорчиликни оширди. Кун бўйи қаерлардадир санқиб юриб, кеч тушиши билан уйга кириб келадиган бўлди. Ота-онаси ўйлаб-ўйлаб охири бошини иккита қилсак, эси кириб қолар,-деб  ўйлашди. Шундай ҳам бўлди. Уйланди. Тўйи ўтгач, бироз уйни у, бу ишига қарашиб юргандай бўлди. У ўнгида ҳам тушида ҳам картани ўйлайдиган бўлиб қолди.

Ашир аввал, уч кишини, сўнгра етти, саккизтани карта ўйинига жалб қилиб, ўз уйидан жой берди. Уни кўп марта огоҳлантиришди. Маҳалла оқсоқолларига  ҳам панд берди. Охири уни ички ишлар ходимлари ушлаб, ҳужжатлаштириб судга оширди. У судланди деган тамға олди. Эси кирмади. Тўғри хулоса ҳам чиқармади.

У дипломсиз касби “Қиморбоз” лигини йиғиштирмади. Жазолангандан сўнг икки ойча кўринмай юрдида, бирданига ялт-ялт этиб кўриниб қолди.  Эски улфатларига бирма-бир қўл телефонидан хабар юборди. Шу кеча улар ҳам шуни кутиб  тургандай унинг уйига тўпланишди. Озроқ вақт чой-пой қилишди-да, кейин дастурхон ўрнига янги тамғаси бузилмаган “ДБК” ўйин картасининг ўнг пачкасини қаторлаштириб қўйди.

Ўйин бошланди. Аввал беш мингдан бошланиб ўсиб бораверди. Улар тонг отгунча ўйнашни одат қилишди. Навбатдаги кеча ўн киши бўлиб жангга киришди. Бехосдан уй эшиги тақиллаб, уларни эшик томон қарашга мажбур қилди. Қиморбозлар формали кишиларни  кўриб, типирчилаб қолишди. Ўртадаги беш юз қирқ минг сўм ва ўн дона ўйин картани ҳужжатлаштириб, уларни керакли жойга олиб боришди.

Биринчи марта тавба-тазарру қилган Ашир Қораев бу сафар нима дейишини билмай боши эгик ҳолда тураверди.

Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судининг раиси Музафар Хакимов 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan