Uncategorized

МОЛ-МУЛКЛАР НЕГА ХАТЛАНМОҚДА?

Сурхондарё вилояти давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ қарздорликларини мунтазам равишда тўламасдан келаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг мавжуд мол-мулкларини ижро ҳужжатларига асосан Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда хатлаш, баҳолатиш ва аукцион савдоларга қўйиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Вилоятда тузилган махсус гуруҳлар томонидан жорий йилнинг ўтган вақти мобайнида 33,5 млрд. сўмлик ижро ҳужжатларига асосан 776 та хўжалик юритувчи субъектларнинг 255 та техника воситалари ва 521 та нотурар объектлари хатлаб олинди.

Мол-мулки хатлови жараёнида 254 та солиқ тўловчилар томонидан 4,3 млрд.сўм солиқ қарзи тўлаб берилган бўлса, 506 та солиқ тўловчилар огоҳлантириш чоралари кўрилгандан кейин ҳам қарзини тўламаганликлари учун мол-мулкларини баҳолатиш ва сотувга чиқариш чоралари кўрилмоқда. Шундан 16 та ҳолатда 8,2 млрд.сўмлик мол-мулклар электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.

Сурхондарё вилояти ДСБ Матбуот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan