Uncategorized

СУДЛАР ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИНГ ҲАМКОРЛИГИ

 

Бугун Термиз шаҳридаги Матбуот уйи биносида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 июлдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармонининг 1-бандига мувофиқ, судлар фаолияти тўғрисида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини хабардор қилиш мақсадида Сурхондарё вилоят умумюрисдикция суди раиси А.Рузиқулов ва Сурхондарё вилоят маъмурий суди раиси З.Аллабаевлар томонидан брифинг ўтказилди.

Брифингда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Брифингда Сурхондарё вилоят умумюрисдикция суди ва маъмурий суди  раислари суд-ҳуқуқ соҳасида қабул қилинган янги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти, судлар томонидан ўтган йилда кўрилган ишларнинг умумий таҳлили, шунингдек иш тоифалари таҳлили юзасидан ахборот беришди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси, Сурхондарё вилоят умумюрисдикция суди ва Сурхондарё вилоят маъмурий суди ҳамкорлигида журналист ва блогерлар учун суд органларининг очиқлиги ва шаффофлиги масалалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг суд мажлисларида иштирок этиш тартиби бўйича “Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

 

Матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2020 йил 21 февралдаги “Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида” ги 4-сонли Пленум қарорининг мазмун-моҳияти юзасидан ахборот берилди.

Бундан ташқари, 2021 йил 12 январь куни қабул қилинган қонунларга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси, Фуқаролик процессуал кодекси, Иқтисодий процессуал кодекси, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган қўшимча ва ўзгартиришларнинг  аҳамияти юзасидан анжуман иштирокчиларига ҳуқуқий тушунтиришлар  берилди.

Ўтказилган матбуот анжуманида ОАВ вакиллари, журналистлар ва блогерлар  вилоят суди судьяларига ўзларини қизиқтирган суд-ҳуқуқ соҳаси билан боғлиқ саволларга етарлича жавоблар олишди.

Матбуот анжуманини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, жамиятда фуқаролар ва юридик шахсларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқий манфаатларини  ҳимоя қилиш, суд органларининг нуфузини ошириш, судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, қонун устуворлигини ва адолатни қарор топтиришдан иборатдир.

Сурхондарё вилоят умумюрисдикция суди жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan