Oy: Sentabr 2025

Ҳарбий формага ўхшаш кийим-бош кийганлик учун жавобгарлик жорий этилиши мумкин

Ўзбекистонда ҳарбий ва идоравий формага ўхшаш кийимдан фойдаланиш тақиқланиб, қоидабузарларга катта миқдорда жарима қўлланиши режалаштирилмоқда. Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳарбий ва идоравий формага ўхшаш кийим-бошдан фойдаланганлик учун жавобгарлик белгиловчи қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди. Ташаббус ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда давлат органларига…

Туркий давлатлар ташкилоти миқёсида «E-TIR» электрон тизими жорий қилинади

Бу тизимнинг жорий қилиниши Туркий давлатлар ташкилоти ҳудудида халқаро транзитни рақамлаштириб, вақт ва харажатларни тежашга хизмат қилади. 2025 йил 6–8 сентябр кунлари Қозоғистоннинг Туркистон шаҳри Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар Божхона раҳбарларининг XI учрашувига мезбонлик қилди. Унда Ўзбекистон Божхона қўмитаси…

“Sinotruk Howo” қарздорлик эвазига сотувга чиқарилди

Юртимизда тадбиркорликни қўллаб қувватлаш учун уларга кенг кўламли қулайликлар яратилмоқда. Хусусан, тижорат банклари томонидан ҳам тадбиркорлар учун имтиёзли кредит маблағлари ажратилмоқда. Аниқ режа ва мақсад бўлсагина ўйланган мақсадга эришиш мумкин. Бироқ айрим қўштирноқ ичидаги уддабурон тадбиркорлар ҳам борки расмийлаштирилган кредит…

Автомобиллар учун экостикерлар жорий этиш 2026 йилдан амалга киритилади

Ўзбекистонда автомобиллардан атмосферага чиқаётган ифлослантирувчи моддалар ташламаларини камайтиришга қаратилган «Экологик транспорт» тизими амалда кечроқ ишга туширилади. Ҳукумат қарорига кўра, аввал 2024 йилдан бошланиши режалаштирилган «Экологик транспорт» тизими навбатдаги кечиктиришдан сўнг 2026 йил 1 январдан жорий этилади. Дастурнинг мақсади — автомобиллардан…

Швейцария ўз миллий очиқ кодли сунъий интеллект моделини яратди

Швейцария «Apertus» номли сунъий интеллект моделини яратди. Бу илк марта давлат даражасида ишлаб чиқилган очиқ кодли тил модели ҳисобланади. Швейцария сунъий интеллект соҳасида тарихий қадам ташлаб, «Apertus» деб номланган миллий очиқ кодли катта тил моделини ишлаб чиқди. Бу модел Швейцариянинг…

АҚШ визасини олиш янада қийинлашди

АҚШ ҳукумати хориж фуқароларига ноиммиграцион визалар, жумладан, B1/B2 сайёҳлик визаларини бериш тартибини қаттиқлаштирди. Давлат департаменти огоҳлантиришича, эндиликда талабгорлар виза учун аризани фуқаролик ёки доимий яшаш ҳуқуқига эга мамлакатида топшириши лозим. Ҳозирга қадар ушбу турдаги виза учун талабгор исталган мамлакатда ариза топшириши мумкин эди. Қайд этилишича, 6 сентябрга қадар мазкур типдаги виза учун суҳбатга ёзилган фуқароларнинг сўрови ўз кучида қолади. Янги тартиб-қоида A, G, C-2, C-3 типидаги, шунингдек, НАТО, дипломатик ҳамда хизмат визаларига татбиқ этилмайди. Давлат департаменти баёнотидан айрим ҳолларда инсонпарварлик тамойили, шунингдек, тиббий ва ташқи сиёсат важларига кўра истисноларга йўл қўйилишини англаш мумкин. Давлат департаменти виза бериш вақтинча тўхтатилган 17 мамлакат фуқаролари АҚШнинг қайси шаҳарлардаги элчихона ва консулликларига мурожаат қилиши мумкинлигига ҳам ойдинлик киритган. Унга кўра, Россия фуқаролари – Остона ва Варшава, Беларус фуқаролари – Варшава ва Вилнюс, Украина фуқаролари – Варшава ва Краков, эронликлар эса Дубайдаги АҚШ дипломатик ваколатхоналарига ҳужжат топшириши мумкин. Сўнгги вақтларда президент Доналд Трамп маъмурияти виза тартибини мураккаблаштирмоқда. Жорий йил май ойида Оқ уй АҚШда ўқиш учун ариза топширган барча хорижлик талабалар ижтимоий тармоқларда текширувдан ўтишини маълум қилди. Вашингтон мазкур мажбурий текширувга тайёргарлик кўриш учун дунё бўйлаб АҚШ элчихоналарига талаба визаси учун янги суҳбатларни режалаштиришни тўхтатишни буюрган. Трамп маъмурият жорий йил 4 июн куни Афғонистон, Чад, Конго, Экватор Гвинеяси, Гаити, Сомали, Эрон каби 12 давлат фуқароларига АҚШга кириш эшигини ёпган бўлса, орадан икки ҳафта ўтиб, Қўшма Штатларга кириши тақиқланган мамлакатлар рўйхатига яна 36 давлат қўшилиши хабар қилинди. Август ойида эса АҚШ ҳукумати тижорат юк машиналари ва олис йўналишга қатновчи хорижлик ҳайдовчиларга ишчи визаларини беришни тўхтатди. Давлат котиби Марко Рубио ушбу қарорни изоҳларкан, чет эллик ҳайдовчилар америкалик ҳамкасбларининг “нонини яримта қилаётгани”ни айтган.

Алберт Эйнштейннинг скрипкаси кимошди савдосига қўйилди

Алберт Эйнштейннинг скрипкаси кимошди савдосига қўйилди. Лотнинг бошланғич нархи — 405 минг доллар. Dominic Winter аукционлар уйи хабарига кўра, савдолар 8 октябрга белгиланган. Бу олим томонидан Германияда 1890-йилларда харид қилинган илк скрипка. Нацистлар ҳукуматни эгаллагач, Эйнштейн эмиграцияга кетишдан олдин скрипкани ҳамкасби — физик Макс фон Лауга қолдирган.

Судлар фаолиятида сунъий интеллект технологиялари жорий этилади

“Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–140-сон, 21.08.2025 й.) қабул қилинди. Фармонга кўра, судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ҳамда…

Криминоген вазияти мураккаб маҳаллаларда манзилли ишлаш механизмлари жорий этилади

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига маҳаллаларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш тизими натижадорлигини янада оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–253-сон, 18.08.2025 й.) қабул қилинди. Қуйидагилар ушбу қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб белгиланди, жумладан: – криминоген…

Адвокатлар томонидан кўрсатиладиган юридик ёрдам турлари ҳақида биласизми?

Қонунчиликка кўра, жисмоний ва юридик шахсларга юридик ёрдам кўрсатиш мақсадида адвокат қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланиши мумкин: ▪️ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлар ва тушунтиришлар, қонунчилик юзасидан оғзаки ва ёзма маълумотномалар беради; ▪️ҳуқуқий хусусиятдаги аризалар, шикоятлар ва бошқа ҳужжатларни тузади; ▪️фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишлари ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича судда, бошқа…