Kun: 17.09.2025

Трамп «The New York Times»ни судга берди

АҚШ президенти Доналд Трамп «The New York Times» нашрини унга нисбатан узоқ йиллар давомида ёлғон ва туҳмат тарқатганликда айблаган. АҚШ президенти Доналд Трамп «The New York Times»ни унга ва оиласига нисбатан йиллар давомида туҳмат тарқатишда айблаб, 15 миллиард долларлик даъво…

Ўзбек ишчилари Саудияда мавсумий ишларга жалб этилиши мумкин

Жидда ва Маккада қурилиш ҳамда Ҳаж мавсумида қассоблик ишларига ўзбекистонликлар жалб қилиниши бўйича музокаралар олиб борилди. «Дунё» ахборот агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Саудия Арабистони Инсон ресурслари ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги Жидда ва Макка шаҳарлари бошқармаси раҳбари Абдуллоҳ…

АҚШ ва Хитой TikTok бўйича асосий келишувга эришди

TikTok’нинг АҚШдаги тақдири борасида кўп йиллик тортишув кейин икки давлат умумий келишувга эришди, якунловчи қарор Трамп ва Си Жинпинг мулоқотидан сўнг маълум бўлади. Доналд Трамп маъмурияти ва Хитой ўртасида TikTok’ни АҚШда фаолиятда қолдириш учун асосий келишувга эришилди. Бу ҳақда АҚШ…

Хитой толибларга самолётларга ўқ отишни ўргатади

Махфий ҳужжатда 22 нафар толиб Хитойда тайёргарликдан ўтиши белгиланган. Хитой Афғонистон «Толибон» ҳаракатига ҳаво мудофааси бўйича мутахассислар тайёрлашда ёрдам кўрсатиш ниятида. Бу ҳақда «Независимая газета» хабар берди. Маълумотларга кўра, сентябр ойида Афғонистон Мудофаа вазирлиги Хитой билан ҳарбий ҳамкорликка оид махфий ҳужжат…

“Чортоқ” сув омбори атрофида туризм комплекси барпо этилади

Жадал комплекс ривожлантириш дастури доирасида Чортоқсой ва Катта Наманган канали қирғоқларининг 7 километри бетонлаштирилиб, 30 гектар ер фойдали майдонга айлантирилади. Ҳудудда кўп йиллик боғлар билан уйғун ҳолда санаторий типидаги йирик сервис объектлари қурилади. “Чортоқ” сув омбори атрофида туризм комплекси, меҳмонхона,…

Бухорода ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди

Маълум бўлишича, у ҳокимият захирасидаги 7 сотих ерни “К-савдо” тизимига киритиб, онлайн аукцион орқали расмийлаштириб бериш эвазига тадбиркордан $6000 пора талаб қилган. Ўтказилган тезкор тадбирда у порани учинчи шахс орқали олаётганда ушланган.

“Жасорат мактаби” ўқув йиғинининг навбатдаги мавсумига старт берилди

Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда 18-30 ёш атрофидаги 100 нафар яъни “Ёшлар дафтари”га киритилган, Сурхондарё вилоятида муқим иш жойига эга бўлмаган ҳамда ички ишлар назоратида бўлган ёшлар учун “Жасорат мактаби” ўқув йиғинининг навбатдаги мавсумига старт…