Kun: 17.04.2024

U-23 Осиё кубоги. Бугун Ўзбекистон турнирдаги юришини бошлайди

U-23 Осиё кубоги бошланганидан хабарингиз бор. «A», «B» ва «C» гуруҳлардаги жамоалар биринчи турдан ўрин олган учрашувларини ўтказиб ҳам бўлишди. Энди навбат «D» гуруҳига. Бугун Ўзбекистон турнирдаги юришини Малайзияга қарши ўйин билан бошлайди. Учрашув Тошкент вақти билан 18:00да старт олади. …

Ўзбекистон курашчилари Осиё чемпионатида 7 медални қўлга киритди

Қирғизистонда ўтаётган мусобақада 2 та кумуш ва 5 та бронза медаллари жамғарилди, дея хабар берди МОҚ. 19-21 апрель кунлари Бишкекда Париж 2024 га лицензия берувчи турнир бўлиб ўтади. Унда ҳам Ўзбекистон иштирок этади. Делегация таркиби кейинроқ эълон қилинади.

Марказий Осиёда демократия даражаси пасайишда давом этмоқда — Freedom House

Марказий Европа ва Марказий Осиёда демократик кўрсаткичлар пасайишда давом этмоқда, Украинадаги уруш ва бошқа можаролар эса минтақадаги геосиёсий ўзгаришларни тезлаштирди, дея таъкидлади Freedom House. Ўзбекистондаги демократия даражаси 7 дан 1,18 балл сифатида баҳоланди. Марказий Европа ва Марказий Осиёда демократик кўрсаткичлар кетма-кет 20 йил…

Россияда TikTok ҳам блокировка қилиниши мумкин

Россияда Хитойнинг TikTok платформаси бутунлай блокировка қилиниши мумкин. Бу ҳақда бугун, 16 апрель куни Роскомнадзор матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, регулятор айни пайтда ушбу платформани бутунлай чеклаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, Россия ижтимоий тармоқлари шу туфайли ўз аудиториясини…

Тошкент халқаро аэропортида янги карго терминали қурилади

Шавкат Мирзиёев 16 апрель куни транспорт ва қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Давлатнинг фаол ташқи сиёсати туфайли халқаро алоқалар кенгайиб бормоқда. Тошкент ишбилармонлик ва туризм марказига айланмоқда. Шу боис транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга алоҳида аҳамият…