Kun: 24.07.2023

Тошкент шаҳар иқтисодий судига киритган даъво аризасини қаноатлантириб беришни ваъда қилган фирибгар 25 000 АҚШ доллар билан қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда  тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда. Унда фуқаро У.Д. Россия давлати фуқароси А.Ш. ва бошқаларнинг “Ў.Т.” МЧЖга етказиб берган ишлаб чиқариш ускуналари учун 3,6 млн…

Хитойда мактаб спорт залининг томи қулаши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Хитой шимоли-шарқидаги Хэйлунцзян провинциясининг Цицикар шаҳридаги ўрта мактаб спорт зали томининг қулаши оқибатида ўн киши ҳалок бўлди, яна бир киши вайроналар остида қолиб кетди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси маълум қилди. Цицикар ўрта мактаби спорт зали томининг қулаши 23 июль,…

Келишув амалга ошди: Шомуродов «Рома»дан «Кальяри»га ижарага ўтди

«Рома» «Кальяри» билан ҳужумчи Элдор Шомуродовни сотиш бўйича трансфер келишувини якунлади. Sky Sport хабарига кўра, ўзбекистонлик футболчи эртага икки клуб операциянинг қолган тафсилотларини тамомлагандан сўнг, тиббий кўрикдан ўтиш учун Сарденяга боради. Ҳужумчи «Кальяри»га 1 миллион евро эвазига ўтмоқда. Шунингдек, шартномада…

KBS телеканалида намойиш этилган Ўзбекистон ҳақидаги кўрсатув рекорд даражада томошабин йиғди

Жанубий Кореянинг етакчи медиа компанияси ҳисобланмиш “Korean Broadcasting System” (KBS) миллий телеканали орқали Ўзбекистон туризм имкониятлари ҳақида “Ўзбекистон, Буюк Ипак йўли бўйлаб вақт саёҳати” номли ҳужжатли филм намойиш этилди. 1 июль куни эфирга узатилган теледастур Кореядаги телетомошабинларнинг 4.8 фоизини қамраб олган….

Марокаш қирғоқларида мигрантлар қайиғи чўкиб кетди

Марокаш қирғоқлари яқинида ноқонуний муҳожирларни олиб кетаётган кеманинг чўкиб кетиши оқибатида камида 6 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Anadolu агентлиги. Манбанинг айтишича, бир кун аввал ўнлаб муҳожирларни олиб кетаётган кема тошларга бориб урилган. 6 кишининг жасади топилди, 48 киши…

“Сурхон” дарёсининг муҳофаза зонасини ўзлаштириб олганлар жаримага тортилди

“Сурхон” дарёсининг муҳофаза зонасини ўзлаштириб олганлар 6 миллион 600 минг сўм миқдорида жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Экология вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди. Қайд этилишича, Экология вазирлиги Термиз туман бўлими давлат инспекторлари томонидан рейд тадбири ўтказилган. Рейд давомида Термиз тумани “Қорахон” маҳалласи…

Ҳиндистон гуруч экспортини тақиқлади

Ҳиндистон мамлакатда дон маҳсулотлари нархининг кескин ошишига йўл қўймаслик мақсадида оқ гуруч экспортини тақиқлади. Бу ҳақда BBC хабар берди. Айтилишича, Ҳиндистонда оқ гуруч етиштириш мамлакатдаги ҳосил камлиги туфайли сезиларли даражада камайган. Ўтган йил давомида ички бозорда бошоқли дон маҳсулотлари нархи 11…

Республикамизда нечта спорт-таълим муассасалари фаолият юритмоқда?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 454 та спорт-таълим муассасалари фаолият юритмоқда. ✅ Ҳудудлар бўйича фаолият юритаётган спорт-таълим муассасалари сони: — Қорақалпоғистон Р. – 26 та — Андижон вилоятида – 30 та — Бухоро вилоятида –…

Миср “С” гепатитига қарши дори воситаларининг ўн биринчи туркумини Ўзбекистонга юборди

Ўзбекистон Президентининг 2023 йил 20-21 февраль кунлари Мисрга буюрган расмий ташрифи давомида эришилган келишувлар ҳамда мамлакатимиз раҳбарининг “Гепатит С” касаллигини юз фоиз давлат ҳисобидан даволаш бўйича сайловолди ташаббуси ижроси доирасида Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги билан олиб борилган музокаралар натижаси ўлароқ,…

Муродов охирги жангидан қанча фойда кўрди?

Лондон шаҳрида ўтказилаётган UFC Fight Night турнири доирасида ўзбекистонлик спортчи Маҳмуд Муродов америкалик Браян Барберанани мағлуб этиб, 71 минг доллар ишлаб олди.  Манбага кўра, ўзбекистонлик спортчига 33 минг доллар кафолатланган гонорар сифатида тақдим этилган. Яна 33 минг доллар ғалаба учун,…