Yil: 2021

Пенсия ва нафақалар 5 январдан бошлаб тўланади

“Январь ойи учун пенсия ва нафақалар нақд пул шаклида тарқатилиши ва банк карталарига ўтказилиши 5-6 январдан бошлаб белгиланган муддатларгача тўланиши таъминланади”, – дейилган Пенсия жамғармаси ва Халқ банкининг қўшма баёнотида. Ўзбекистонда 2021 йилнинг 31 декабрь ва 2022 йилнинг 1-4 январь…

Шўрчида Президент совғалари болажонларга топширилди

Янги йил болажонлар учун унутилмас таассуротларга бой байрамлардан бири бўлади десак янглишмаймиз. Бири-биридан ажойиб совғалар байрам чироқлари, эртак қаҳрамонларининг такрорланмас чиқишлари уларнинг қалбини нурга тўлдиради. Байрам арафасида Президент совғалари ортилган карвон туманимизга етиб келиб, ўз эгаларига тантанали равишда топширилди, деб…

Кармана туман халқ таълими бўлими мудири 60 минг сўмлик китобларни 483 мингдан сотишга урингани учун ишдан олинди

Навоий вилояти Кармана тумани халқ таълими бўлими мудири вазифасини вақтинча бажарувчи Насиба Содиқова ўз фаолиятида йўл қўйган камчиликлари сабаб ишдан олинди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, туман халқ таълими бўлими Халқ таълими вазирлигининг топшириғига…

Тошкент шаҳрида сохта $40 мингга хонадон сотиб олган шахслар жиноятчи бўлиб чиқди

Тошкентда икки фуқаро бошқа бир фуқаронинг ишончига кириб, Марказ-5 мавзесида жойлашган уйни сохта 40 минг доллар эвазига нотариал тартибда ўзининг номига расмийлаштириб олди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.  Қайд этилишича, жорий йилнинг 5 август куни Ҳ.Т. ҳамда…

Маҳалла аҳли учун янги йил туҳфаси

Шўрчи тумани “Хушчекка” маҳалласида Давлат хизматлари марказининг янги филиали иш бошлади. Эндиликда туман марказидан 22 км олисликда жойлашган “Хушчекка”, “Озод”, “Эзгулик”, “Лайлакхона” маҳаллаларида истиқомат қилувчи қарийб 17 047 нафардан ортиқ аҳоли давлат хизматларидан беминнат фойдаланиш имкониятига эга бўлишди. Филиалнинг тантанали…

Реклама ва ОАВ соҳасида фаолият юритадиган тадбиркорлар учун енгилликлар берилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугунги навбатдаги мажлиси  жонли эфирга узатилмоқда. Мажлисда қонун лойиҳаларининг муҳокамаси бошланди. Депутатлар  кўпдан буён кенг жамоатчиликнинг эътиборини тортган “Реклама тўғрисида”ги қонун лойиҳасини  кўриб чиқмоқдалар. Қонун лойиҳасида  рекламанинг айланиши соҳасида Вазирлар Маҳкамаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги…

Тўққиз минг нафардан зиёд болага “Президент совғаси” топширилади

Жорий йилда йилда 9070 дона “Президент совғаси”дан таркиб топган совғалар тайёрланиб, ҳудудларга юборилди. Йил сўнгида анъанага кўра республика бўйлаб Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар учун Президент арчаси тадбири ўтказилади….

Қашқадарё вилоятида тиббиёт ускуналари жуда қиммат нархларда бюджет маблағлари ҳисобига сотиб олинган

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Қашқадарё вилоятида тиббий ускуналар харид қилинишининг қонунийлиги ўрганди. Бу ҳақда агентлик Матбуот хизмати хабар қилди. Унга кўра, 2020 йил ва 2021 йилнинг 1-ярим йили давомида 10 та тиббиёт муассасалари томонидан 75 дона жами 7 млрд….

Филиппиндаги тўфон қурбонлари сони 389 кишига етди, 64 киши бедарак йўқолган

Тинч океанидаги «Раи» тўфони қурбонлари сони 389 кишига етди, деб хабар бермоқда Philippine News Agency. Унга кўра, 1146 киши жабрланган, 64 киши бедарак йўқолган. Бундан ташқари, 4,2 миллион киши ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлди. Филиппин ҳукумати жабрланганларга ёрдам бериш…

ОТМ талабалари учун ўқишни кўчириш тартиби эълон қилинди

Баҳорги семестрда узрли сабабларга кўра ўқишни кўчириш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш бўйича ҳудудий ИШЧИ ГУРУҲЛАРИ фаолияти йўлга қўйилган. Ҳудудий ишчи гуруҳлари 2022-йилнинг 20-январ кунига қадар (шу куни ҳам) соат 9:00 дан 17:00 гача (якшанба ва байрам муносабати билан белгиланган саналар…