ДУНЁ

НАТО давлатлари Россия чегарасида машғулотлар бошлади

Машғулотларда АҚШ, Буюк Британия, Франция, Канада, Латвия ва Эстониядан жами 3 мингга яқин ҳарбий хизматчи иштирок этмоқда.

Nnato

Эстония ҳудудида икки ҳафталик Pikne («Чақмоқ») ҳарбий машғулотларини бошланди. Ушбу машғулотларда НАТОга аъзо бир неча давлатлардан 3 минг ҳарбий хизматчи иштирок этмоқда. Машғулотларга АҚШ, Буюк Британия, Франция, Канада, Латвия ва Эстониядан тахминан 3 минг ҳарбий хизматчи жалб қилинган.

Қуруқлик, ҳаво ва денгиз кучлари бўлинмалари жалб этилган. Асосий воқеалар мамлакатнинг шимолий, ғарбий ва шарқий ҳудудларида кечади. Иштирокчилар қўшинларни тез кўчириш ва таҳдидларга биргаликда муносабат билдириш бўйича машқ ўтказадилар.

Эстония мудофаа вазирлиги машғулотларнинг ўқув-мудофаа характерига эга эканлигини таъкидлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan