Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида аёл икки фарзандини 4-қаватдан ва ўзини 8-қават деразасидан ташлади.

Бош прокуратура маълумотига кўра, 17 сентябр куни соат 14:18 да «Мискин» маҳалласининг кўп қаватли уйларидан бирида 24 ёшли аёл турмуш ўртоғи билан келиб чиққан можаро ортидан ўзининг икки фарзандини 4-қават деразасидан ташлаб юборган. Кейинчалик эса ўзини ҳам 8-қаватдан ташлаган.
Ҳодиса оқибатида аёл воқеа жойида вафот этди. Бир ярим ва уч ёшдаги фарзандлари эса тирик қолган ва шифохонанинг жонлантириш бўлимига жойлаштирилган. Уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25 ва 97-моддалари (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил апрелда ҳам шунга ўхшаш фожиа содир бўлган эди. Сергели туманида 27 ёшли аёл уч нафар фарзанди билан ўзини 9-қаватдан ташлаб, барчаси ҳалок бўлган эди.