
Ҳиндистонлик 100 нафар бола мактабда илон гўшти қўшилган овқатдан заҳарланди, деб хабар берди Metro.
Давлат мактабида содир бўлган воқеадан ғазабланган ота-оналар катта йўлни тўсиб қўйганидан сўнг Инсон ҳуқуқлари миллий комиссияси (NHRC) суриштирув бошлади.
«Агар хабар тасдиқланиб, илон гўштидан овқат тайёрлангани исботланса, ўқувчиларнинг ҳуқуқлари жиддий бузилгани аён бўлади», — дейилади комиссия баёнотида.
Комиссия полицияга ҳодиса юзасидан батафсил ҳисобот тайёрлашни топширди.
Маҳаллий одамлар тергов ҳодисага ойдинлик киритишига ва келгусида бу каби ҳолатларнинг олди олинишига умид қилишмоқда.