Ҳар жума куни ўтказиб келинган «Синф соатлари» ўрнига, энди душанба кунлари биринчи соатда «Келажак соати» дарслари ўтилади.Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг «Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги буйруғи қабул қилинди.

Ушбу буйруқ билан:
Боғчаларда 2025-2026 ўқув йилида ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирларнинг намунавий иш режаси;
Мактабларда 2025-2026 ўқув йилида ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирларнинг намунавий иш режаси;
Мактаб психологининг 2025-2026 ўқув йилига мўлжалланган намунавий иш режаси;
Мактаблар учун «Келажак соати» дарсларининг намунавий мавзулар рўйхати тасдиқланди.
Мактабларда ҳар ҳафтанинг жума куни ўтказиб келинаётган «Синф соатлари» 2025-2026 ўқув йили давомида ҳар ҳафтанинг душанба куни биринчи соатида «Келажак соати» дарслари сифатида ўқитилиши белгиланди.