
Хорижий давлатларда бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурлари асосида таълим олиш учун 2024 йилдаги 1-стипендия танловига тизимдан рўйхатдан ўтган номзодлар жами 2 минг 937 нафарни ташкил қилмоқда.
Хусусан, таълим дастурлари кесимида:
Докторантура – 376 нафар;
Магистратура – 904 нафар;
Бакалавриат – 1657 нафар.
Танлов йўналишлари кесимида:
Давлат ва жамият бошқаруви – 827 нафар;
Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ соҳаси – 156 нафар;
Таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий соҳа тармоқлари – 1287 нафар;
Иқтисодиёт соҳалари ва тармоқлари – 667 нафар.
Стипендия танловига ҳужжатларни қабул қилиш 25 июлга қадар амалга оширилади.