Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги фуқаролар учун визасиз тарзда сафар қилиш мумкин бўлган давлатлар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, мамлакат фуқаролари ҳозирги кунда дунё бўйлаб 34 та давлатга визасиз кириши мумкин.

Визасиз сафар қилиш имкониятини берувчи ушбу давлатлар орасида Туркия, Россия, Қозоғистон, Хитой, БАА, Таиланд, Малайзия, Грузия, Арманистон каби турли минтақаларда жойлашган мамлакатлар мавжуд. Ташқи ишлар вазирлиги ушбу рўйхат ни Telegram’dаги расмий саҳифасида тақдим этди.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қуйидаги давлатларга визасиз кириш имкониятига эга:
Антигуа ва Барбуда
Арманистон
Барбадос
Беларус
Бирлашган Араб Амирликлари
Доминика
Эрон
Фаластин
Филиппин
Гаити
Гамбия
Грузия
Гренада
Кения
Кот-дЪИвуар
Малайзия
Микронезия
Мўғулистон
Молдова
Намибия
Озарбайжон
Қирғиз Республикаси
Қозоғистон
Россия
Сент-Винсент ва Гренадин ороллари
Сейшел ороллари
Шри-Ланка
Суринам
Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари 29 та давлатга кириб келган пайтда, чегарада туриб виза олиши мумкин. Улар қаторида Индонезия, Саудия Арабистони, Ямайка, Малдив ороллари, Непал ва бошқалар бор.
Яна 13 та давлатга эса электрон тарзда — уйдан туриб онлайн ариза топшириб, виза олиш орқали сафар қилиш мумкин. Масалан, Ҳиндистон, Ветнам, Эфиопия, Нигерия ва Габон электрон виза орқали саёҳатни амалга ошириш мумкин бўлган давлатлар сирасига киради.