ХАБАРЛАР

Қирғизистондаги ЙТҲда 18 ёшли ўзбекистонлик вафот этди

Сўх тумани, Ленбур маҳалласида яшовчи вояга етмаган 2007 йилда туғилган С.С. «Nexia-3» русумли автомашинани Сўх-Риштон автомобиль йўлининг, Қирғизистон Республикаси Боткен вилояти Бужай айили ҳудудида бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотган ва жарликка ағдарилиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

Фарғона вилоят ИИБ хабарига кўра, ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи С.С. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan