Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан Leapmotor компаниясига нисбатан қўйилган чеклов юзасидан музокаралар давом этмоқда.


Яқин кунларда «Leapmotor» компанияси мутахассислари Ўзбекистонга ташриф буюришлари режалаштирилган бўлиб, уларнинг иштирокида маҳсулот(лар) синови қайта ўтказилади, дея хабар қилди Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси матбуот хизмати.
«Синов жараёнлари «Leapmotor» мутахассисларининг иштирокида ўтказилиши белгиланган.», — дейилади инспекция хабарида.