
Ҳиндистоннинг шимол-шарқида жойлашган Сикким штатида кучли муссон ёмғирлари оқибатида юзага келган сел ва кўчкилар туфайли 1,5 мингдан зиёд сайёҳ ҳудудда қолиб кетди.
Кўчкилар йўлларни беркитиб қўйгани сабабли, туристлар бўлган минтақага олиб борувчи йўллар ёпилган. Маҳаллий ҳукумат сайёҳларга об-ҳаво яхшилангунига қадар меҳмонхоналарда қолишни тавсия қилмоқда.