ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

Тяньцзинь – Тошкент йўналишида илк юк поезди йўлга чиқди

Хитойнинг йирик ва замонавий портларидан бири — Тяньцзинь портидан Тошкент сари илк юк поезди ҳаракатни бошлади. Бу орқали порт илк бор Марказий Осиё билан темирйўл орқали тўғридан-тўғри боғланди.

Мазкур темирйўл йўлаги:
— юк ташиш масофасини 800 километрга қисқартиради,
— етказиб бериш муддатини камайтиради,
— транспорт харажатларини пасайтиради.

Тяньцзинь порти 180 та мамлакатдаги 400 дан ортиқ порт билан савдо алоқаларига эга бўлиб, мазкур янги йўналиш экспорт-импорт имкониятларини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бирга, бу лойиҳа Ўзбекистон бозорини халқаро компаниялар учун янада жозибадор қилишга хизмат қилиши кутилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan