TA'LIM

Буюк британиялик 500 дан ортиқ ўқитувчилар Ўзбекистондаги мактабларга келади

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонасида Буюк Британияда таҳсил олаётган “Эл-юрт умиди“ жамғармаси совриндорлари билан учрашди.

Қайд этилишича, учрашувда Буюк Британияда таълим соҳасида фаолият юритувчи ҳамкорлар билан икки томонлама учрашувлар ташкил этилиб, ВСО (Волунтеэрс Сервиcэс Оверсеас) ташкилоти билан икки томонлама ҳамкорлик келишуви имзоланди.

Унга кўра, томонлар юртимиздаги умумтаълим мактабларига хориждан малакали мутахассис ва волонтёрлар, хусусан 500 нафардан ортиқ Буюк британиялик ўқитувчиларнинг жалб қилинишига келишиб олишди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan