Uncategorized

10 нафар хонанда муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун лицензиясидан айрилади

Муаллифлик ҳуқуқини бузган ижрочиларнинг лицензиялари бекор қилиниши мумкин.

Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Вазирлик томонидан шоир ва бастакорлардан келиб тушган мурожаатлар асосида 2024 ва 2025 йилнинг ўтган даври мобайнида муаллифлик ҳуқуқини бузган ва суд қарорларига асосан маъмурий жавобгарликка тортилган 10 нафар ижрочиларга оид маълумотларни “Ўзбекконцерт” давлат муассасасига тақдим этиб, уларнинг лицензияларини бекор қилиш бўйича зарур чораларни кўришни сўради.

Концерт томоша фаолияти билан шуғулланувчи ижрочилар томонидан муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни бузиш ҳолати лицензия талабларини қўпол равишда бузиш деб баҳоланади, ва бундай ҳолатда лицензиянинг амал қилиши суд тартибида бекор қилиниши мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan