Uncategorized

AҚШда Тесла автомобили ЙТҲга учраб, 2 киши ҳалок бўлди.

AҚШда Тесла автомобили ЙТҲга учраб, 2 киши ҳалок бўлди. Рулда ҳеч ким бўлмаган

Техас штатида дарахтга урилган машинани полиция ҳайдовчисиз ҳолатда топган. 2 киши эса орқа ўриндиқда, аллақачон вафот этганди.

Машина автопилот режимида бошқарилган бўлиши мумкин. Бироқ полиция топган далиллар автопилот ёниқ бўлмаганини кўрсатмоқда, суриштирув давом этяпти.

Илон Маск ЙТҲга автопилот сабабчилигини тан олмаяпти, у полициянинг етарлича далил топмаганини айтмоқда. Тесла асосчиси автопилот «юқори малакали ҳайдовчи даражасида» бўлишини билдирган.

Маск бу йил ўзини ўзи бошқарадиган машиналар лойиҳасини элон қилганди, бироқ AҚШ Йўл ҳаракати администрацияси шу пайтгача 27та ЙТҲ Тесланинг ҳайдовчисиз моделлари билан алоқадорлигини билдирган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan