Uncategorized

Тиббиёт соҳасида талон-тарож қилинган маблағлар

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговолди текширишда, вилоят перинатал маркази бош ҳисобчиси ва бошқалар 2019-2020 йил ва 2021 йилнинг 3 ойида марказда ишламайдиган
15 нафар фуқароларнинг номига уларнинг хабардорлигисиз банк пластик карталарини очиб, ушбу даврларда уларга ҳисобланган жами 741 млн. сўмдан ортиқ иш ҳақларини пластик карталарга тушириб, пулларни шахсий манфаатларига ишлатиб юбориб, жуда кўп миқдорда бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Шунингдек, марказнинг бош ҳисобчиси, жиноий йўл билан топилган 741 млн.сўм пул маблағларининг келиб чиқиш манбаини яшириш мақсадида, ушбу пулларнинг 72,0 млн. сўмини ўзининг номига “LADA XRAY” русумли автомашинага бошланғич тўлов сифатида ўтказиб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштирган.
Департаментининг Денов туман бўлими ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Денов туман тиббиёт бирлашмаси фельдшер-лаборанти, фуқарони алдаб, ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Денов туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли Тез тиббий ёрдам бўлимига хайдовчи вазифасига ишга киритишини ваъда қилиб, эвазига ундан фирибгарлик йўли билан 600 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ўтказилган терговга қадар текширувда, Термиз шахар кўп тармоқли катталар поликлиникаси врачи бир нечта фуқароларнинг ишончини суиистеъмол қилиб, уларни ўзининг танишлари орқали ногиронлик гуруҳига чиқартириб бериш ҳамда поликлиникага ишга жойлаштириб бераман деб ишонтириб ушбу фуқаролардан фирибгарлик йўли билан 30 млн. 430 минг сўм ва 400 АҚШ долларини олиб, ўзининг шахсий эхтиёжларига ишлатиб юборганлиги аниқланган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan