ЖАМИЯТ

Коррупцияга қарши кураш барчамизнинг бурчимиз

Тошкент вилоят судида коррупцияга қарши курашиш масалаларига доир йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда вилоят судининг фуқаролик, жиноят ва иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатлари судьялари ҳамда фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, жиноят ишлари бўйича туман, (шаҳар) ҳамда туманлараро иқтисодий судлари судьялари иштирок этди.

Йиғилишни вилоят суди раиси Дилшод Таджибаев кириш сўзи билан очиб, тизимда коррупциянинг олдини олиш, одил судлов жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш ва тизимда ички назорат ҳамда масъулиятни кучайтириш масалалари бўйича фикр мулоҳазаларини билдирди.

Жумладан, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2025 йил 5 март куни Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишида сўзланган нутқда белгилаб берилган вазифаларга таянган ҳолда, судьялардан шахсий масъулиятни ошириш, одил судловни таъминлаш ва жамият ишончини мустаҳкамлашни талаб этилиши давр талаби эканлигини қайд этди.

Судьяларнинг ҳалоллиги, холислиги ва фаолиятида шаффофликни таъминлаш — коррупциянинг олдини олишда ҳал қилувчи омиллардан бири. Шу жиҳатдан, вилоят суди раиси 2025 йил 11 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси томонидан судьялар ва суд органлари ходимларига йўлланган мурожаатга ҳам алоҳида эътибор қаратди.

Мазкур мурожаатда судьяларнинг ўз фаолиятига танқидий ёндашиши, шахсий масъулиятни ҳис этиши, фуқаролар билан очиқ ва холис мулоқотда бўлиши, ҳар бир қарори қонуний, адолатли ва асосли бўлиши зарурлиги таъкидланган.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда судьялар ва суд ходимларига меҳнат ва ижро интизомига амал қилиш, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомалалик, коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш лозимлиги уқтирилди.

Бунда айрим судьялар томонидан иш фаолиятида йўл қўйилаётган камчиликлар аниқ мисоллар билан тилга олиниб, уларни бартараф этиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Йиғилиш якунида коррупциянинг салбий оқибатлари ҳақида ҳикоя қилувчи “Нафс исканжаси” номли қисқа метражли ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Шерзод ХУДАЙБЕРДИЕВ

Тошкент вилоят суди

Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўйича

бош консультанти

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan